8 ноябрь туни ва 9 ноябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

"Интерфакс" "Адмирал Кузнецов" кемаси террорчиларга зарба беришга тайёрланаётганини маълум қилди


Фото: Wikimedia Commons

Россиянинг Ўрта ер денгизидаги ҳарбий кемалари яқин соатларда палуба авиацияси ва қанотли ракеталарни қўллаган ҳолда Суриядаги террорчиларга зарба бериши мумкин.

>>>  Батафсил.

Жанубий Корея президенти мамлакатни фолбин дугонаси билан бошқаргани маълум бўлди

Жанубий Корея бугунги кунда дунёнинг энг тараққий этган мамлакатлар бешлигига киради, бироқ яқиндагина мамлакатда юзага келган сиёсий инқирозни ҳаттоки бу ҳам юмшата олмайди.

>>>  Батафсил.

Австралияда безори ўзини диспетчер қилиб кўрсатиб самолётнинг қўнишига йўл бермади


Фото: © AFP

Австралиялик безори Virgin компанияси самолёти учувчиси билан боғланиб, уни қабул қилувчи аэропорт диспетчери эканлигига ишонтира олган.

>>>   Батафсил.

Клинтон 1980 йилдан бери президентлик сайловлари ғолиби бехато аниқланиб келинадиган Гуам оролида ғолиб бўлди


Фото: Rick Cruz, (Guam) Pacific Daily News

АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон Гуам оролида сайловчиларнинг кўпчилик овозини олди.

>>>  Батафсил.

Трамп Жанубий Каролина ва Ғарбий Виржинияда ғалаба қозонмоқда


Фото: РИА

АҚШ президентлиги учун республикачилар номзоди Дональд Трамп Жанубий Каролина ва Ғарбий Виржиния штатларидаги сайловларда ғалаба қозонмоқда.

>>>  Батафсил.

Клинтон Трамп туғилган Нью-Йорк штатида устунликка эга бўлди


Фото: Reuters

АҚШ президентлигига демократлар партиясидан номзод бўлмиш Ҳиллари Клинтон Нью-Йорк штатида республикачилар вакили Дональд Трампни ортда қолдирди.

>>>  Батафсил.

Ироқ Курдистонида ер тагидан номаълум кўр балиқлар сузиб чиқди


Younis Sabir Abdullah

Германиянинг Лейбниц номидаги чучук сув экологияси институти олимлари Ироқ Курдистонида аввал номаълум бўлган кўр балиқлар турини аниқлашди.

>>>  Батафсил.

Нигерияда номаълум кимсалар 36 нафар олтин изловчини отиб кетди


Фото: Getty Images

Нигерия шимолида камида 36 нафар олтин изловчи мотоциклда бўлган номаълум кимсалар томондан уюштирилган қуролли ҳужум қурбонлари бўлдилар.

>>>  Батафсил.

Британиялик ёнган ҳолатда югуриш бўйича жаҳон рекордини янгилади


Фото: Men Media

Британиялик Энтони Бриттон ўзини ёқиб, 180 метрлик масофага югуришга муваффақ бўлди. Бу билан Бриттон жаҳон рекордини янгилади.

>>>  Батафсил.

Vespa электрон мотороллерни тақдим этди


Фото: Motor.ru

Италиялик мотороллер ишлаб чиқарувчи Vespa компанияси электрон моделни тақдим этди. У elettrica номига эга бўлди ва илк бор Италиядаги EICMA мотоцикллар кўргазмасида намойиш этилди.

>>>   Батафсил.

Telegram’дан фойдаланувчи биринчи зарарли дастур аниқланди


Фото: © RIA

Жиноятчилар томонидан Telegram мессенжерини қўллаб, 5 минг рубль миқдорида пул талаб қилинадиган биринчи зарарли дастур аниқланди.

>>>  Батафсил.

Роналду Nike билан антиқа шартнома имзолади

Мадриднинг "Реал" футболчиси Криштиану Роналду Nike компанияси билан умрбод реклама шартномасини имзолади.

>>>  Батафсил.

Неймар ўз самолётида Мессини Бразилияга олиб келди

"Барселона" ҳужумчиси Неймар Бразилия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўйин учун Бразилиянинг Белу Оризонти шаҳрига етиб келди.

>>>  Батафсил.