Якунланиб бораётган 10 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни сайловдаги ғалаба билан табриклади


Фото: Reuters


Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг 10 ноябрь куни Дональд Трампни сайловдаги ишончли ғалабаси ва Америка Қўшма Штатлари Президентлигига сайланганлиги муносабати билан табриклади.

 

>>>   Батафсил.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг виртуал қабулхонаси иш бошлади


Фото: Kun.uz

2016 йилнинг 10 ноябрь куни Ўзбекистон РеспубликасиТашқи ишлар вазирлигининг расмий веб-саҳифасида виртуал қабулхона фаолият юрита бошлади.

 

>>>  Батафсил.

Ўзбекистонликлар Абдулла Ориповни сўнгги йўлга кузатмоқда

Ўзбекистонликлар халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов билан видолашмоқда.

 

>>>  Батафсил.

Юнкер Европа армияси ташкил этилиши хусусида фикрларини билдирди


Фото: Reuters

Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер қачонлардир Европа армиясини ташкил этиш зарур бўлишини айтган.

 

>>>  Батафсил.

Куба мамлакатнинг бутун ҳудуди бўйлаб ҳарбий машғулотлар ўтказилишини эълон қилди

Куба ҳукумати мамлакатнинг бутун ҳудудида қўшинларнинг тайёрлигини текшириш мақсадида 5 кунлик ҳарбий машғулотлар ўтказилишини эълон қилди.

 

>>>  Батафсил.

Эрдўған Трамп билан қўнғироқлашди


Фото: Anadolu

Туркия президенти Ражаб Тойиб  Эрдўған Дональд Трампга қўнғироқ қилди ва уни АҚШнинг 45-президенти бўлгани билан қутлади.

 

>>>  Батафсил.

Россия фуқароси биринчи марта Интерпол вице-президенти бўлди


Фото: Россия ИИВ матбуот хизмати

Россиянинг Интерпол Бош ассамблеясида қатнашган делегациясига раҳбарлик қилган полиция генерал-майори Александр Прокопчук ушбу ташкилотнинг вице-президентлигига сайланган.

 

>>>  Батафсил.

ОАВга АҚШнинг навбатдаги давлат котиби номи аён бўлди


Фото: AP

АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп янги маъмурият тузишга киришди. New York Times нашрининг маълум қилишича, Давлат котиблигини катта эҳтимол билан АҚШ Конгресси вакиллар палатасининг собиқ спикери Ньют Гингрич эгаллайди.

 

>>>  Батафсил.

Ўзбекистонда Россия автомобиллари савдо ҳажми 4 марта ошди


Фото: ntv.ru

2016 йил бошидан бери Божхона иттифоқига аъзо бўлмаган давлатларга Россияда ишлаб чиқарилган автомобилларни экспорт қилиш ҳажми 2 мартага ўсган.

 

>>>  Батафсил.

Малайзияда ўзбекистонлик 17 аёл жинсий қулликдан қутқарилди


Фото: New Strait Times

Куала-Лумпур полицияси 8 ноябрь куни Букит Цейлон туманида қўшмачиликда гумон қилинган аёлни қўлга олди.

 

>>>   Батафсил.

Ганада биринчи кўчиб юрувчи музей очилди


Photograph: Ofoe Amegavie/ANO

Ганада мамлакат бўйлаб кўчиб юрувчи музей пайдо бўлди.

 

>>>  Батафсил.

Йилнинг энг яхши «яшил» машинаси даъвогарлари маълум қилинди

Американинг Green Car Journal нашри «Йилнинг энг яхши яшил автомобили» учун даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

 

>>>  Батафсил.

Hyundai Creta кроссоверидан пикап ясади


Фото: Mo

Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси Creta STC деб номлаган концептуал пикапини намойиш этди.

 

>>>  Батафсил.

Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Иорданияни мағлуб этди

 

ЖЧ-2018 саралашидаги Жанубий Кореяга қарши навбатдаги ўйин арафасида Ўзбекистон терма жамоаси Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

 

>>>  Батафсил.