Россиянинг Тюмень вилояти Юргинск қишлоғидан 7 км узоқликдаги "Абсолют Агро" МЧЖга қарашли паррандачилик фермасининг қурилиш майдонида ёнғин юз бергани ҳақида аввал хабар қилинган эди. 32 квадрат метр майдонда яшаш учун ўрнатилган вагонларда ёнғин содир бўлгани оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, яна 3 киши жабрланган. 

Айни вақтга келиб, ҳалок бўлганларнинг барчаси тожикистонлик меҳнат муҳожирлари экани аниқланган. 

Воқеа 19 ноябрга ўтар кечаси рўй берган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар шу ерда қурилиш ишларини олиб борган. Фожиа сабаблари ўрганилмоқда.