Якунланиб бораётган 24 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
 
Виртуал қабулхона ҳайдовчи милиция ходимини видеотасвирга олиши қонунга зид эмаслигини "тасдиқлади"

Айрим ҳолатларда ҳайдовчи ва милиция ходими ўртасида келишмовчилик юзага келади. Хўш, бундай ҳолатда ўз вазифасини адо этаётган ДАН ходимини видеотасвирга туширса бўладими? Аксарият ҳолатларда бунга ДАН ходими эътироз билдириши табиий.

>>> Батафсил.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” тасарруфидаги иккинчи Boeing 787 Dreamliner билан илк парвозни амалга оширди

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси Тошкент-Дубай-Тошкент йўналиши бўйича иккинчи Boeing 787 Dreamliner самолётида илк парвозни амалга оширди.

>>> Батафсил.

Ўзбекистон халқаро армиялар танловига таклиф этилди

2016 йил 23 ноябрида Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ҚР мудофаа вазири генерал-полковник Сакен Жасузаков Ўзбекистон Республикаси Бош штаби Бош бошқармаси раҳбари полковник Фарход Шерматовни қабул қилди.

>>> Батафсил.

Ўзбекистон энергетика соҳаси  Жаҳон банки кўмагида модернизация қилинади

2016 йил 23 ноябрда Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистон магистрал электр тармоқлари нимстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳасига 150 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш бўйча қарор қабул қилди.

>>> Батафсил.

Исроил учинчи кундирки ўрмон ёнғинлари қуршовида

Фото: Haaretz

22 ноябрь сешанба кунидан бошланган ўрмон ёнғинлари Исроил узра тарқалмоқда. Бунга, икки ойдан бери давом этган қурғоқчилик ва кучли шамол эсаётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

>>> Батафсил.

Ўзбекистонлик қотил-энага жиноий жавобгарликдан озод қилинди

Фото: rbc

Москвадаги Хорошевский суди 4 ёшли қизнинг ўлимида айбланган ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқуловани жиноий жавобгарликдан озод қилди ва уни мажбурий психиатрик даволанишга жўнатди.

>>> Батафсил.

ЕИ парламенти Туркиянинг ташкилотга аъзолигини вақтинчалик музлатиш ташаббусини қўллаб-қувватлади

Фото: AFP

Европа парламенти 24 ноябрь, пайшанба куни Страсбургда Туркиянинг блокдаги аъзолигини вақтинчалик музлатишга доир ташаббусни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақида Daily Sabah нашри хабар берди.

>>> Батафсил.

Хитой электростанциясидаги ҳалокат қурбонлари сони 67 нафарга етди

Фото: AP

Хитойнинг Цзянси провинциясидаги элетростанцияда содир бўлган ҳалокат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 67 нафарга етди.

>>> Батафсил.

Бургут Саудия Арабистони ҳаво кемаси қанотини тешиб ўтди

Фото: Daily Mail

Саудия подшоҳлигининг Saudi Arabian Airlines самолёти билан кам учрайдиган ҳодисалардан бири рўй берди.

>>> Батафсил.

Тадқиқот: Арктика Аляска ва Техас ҳудудига тенг музликларидан маҳрум бўлди

Фото: © Fotolia

Шимолий муз океани экологияси глобал иқлим исишидан жиддий ўзгаришларга учради. Ва буларнинг барча минтақадаги барча ҳайвонот дунёси, моржлар, қутб айиқлари ва китларга таъсир кўрсатмоқда.

>>> Батафсил.

Назарбоев кейинги президент фарзанди бўлиши мумкинлигига ойдинлик киритди

Фото: bloomberg.com

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Bloomberg агентлигига интервью берди. Унда қозоқ давлати раҳбари фарзандларини ўзининг сиёсий меросхўри бўлишига оид саволларга ойдинлик киритди. 

>>> Батафсил.

Смартфонлар учун сонияли қувват: АҚШда янги аккумулятор ишлаб чиқишди

Фото: UCF

АҚШда Флорида Марказий университетида (UCF) бир неча сонияда тўла қувватланувчи аккумулятор ишлаб чиқишди.

>>> Батафсил.

Стивен Жеррард футболчилик фаолиятини якунлади

«Ливерпуль» ва Англия терма жамоасининг собиқ сардори Стивен Жеррард футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.

>>> Батафсил.