24 ноябрь туни ва 25 ноябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Таиланд ўзбекистонликлар учун виза йиғимини бекор қилади

22 ноябрда Таиланд вазирлар маҳкамаси 19 та давлат, жумладан Ўзбекистондан келувчи сайёҳлар учун виза йиғимидан воз кечиш ва Таиландга келгач олинадиган виза тўловини икки маротаба камайтиришга қарор қилди.

>>> Батафсил.

Ўзбекистонда 12,9 тоннадан кўпроқ асал олинди

Фото: flickr.com, mbeo

Айни вақтда Ўзбекистонда 11940 та асаларичилик субъекти рўйхатдан ўтган, асал олиш ҳажми 12,9 тоннадан кўпроқни ташкил қилмоқда.

>>> Батафсил.

Остона учун 3 янги ном: Қозоғистон пойтахти учун қандай номлар таклиф этилмоқда?

Фото: © РИА Новости

Қозоғистон пойтахтини мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев шарафига қайта номлаш бўйича кўпдан-кўп таклифлар берилмоқда.

>>> Батафсил.

Флорида осмонида олов шар кузатилди

АҚШнинг Флорида штати осмонида гувоҳлар ғайритабиий олов шарни тасвирга олишди. Воқеа 21 ноябрь кечки вақт юз берган. Венеция шаҳри аҳолиси осмонда учаётган ёрқин жисмни пайқашган.  

>>> Батафсил.

Араб медиаси табиат Исроилдан ўч олаётганига ишора қилди

Араб ижтимоий тармоқларида сешанба кунидан бери давом этиб келаётган Исроилдаги ёнғинлар мавзуси кенг муҳокама қилинмоқда.

>>> Батафсил.

Шайх Мишарий Ал-Аъфасий Эрдўғандан норози бўлди

Қувайт Катта масжидининг имоми - шайх Мишарий Ал-Аъфасий бир неча соат аввал ўзининг твиттерида Исроилда бўлаётган воқеаларга муносабат билдириб, Эрдўғаннинг бу мамлакатга ёрдам қўлини чўзганлигидан норози бўлган.

>>> Батафсил.

Ироқдаги АЁҚШда содир этилган терактда ҳалок бўлганлар сони 100 кишига етди

Фото: © RIA

Дастлабки маълумотларга кўра, Бағдоддан 100 км узоқликда жойлашган Хилла шаҳридаги АЁҚШда содир этилган теракт қурбонлари сони деярли 100 кишига етди.

>>> Батафсил.

Хитойда панда кўринишидаги поезд ишга туширилди

Фото: Reuters

Хитойда антиқа темир йўл ишга туширилди. Нима учун антиқа дейсизми? Биринчидан, бу темир йўл осма монорельс (бир изли) кўринишида яратилган.

>>> Батафсил.

Россиялик яккакурашчи Александр Емельяненко озодликка чиқди

Фото: © RIA

Россиянинг Воронеж вилоятидаги Борисоглебск ахлоқ-тузатиш колониясида жазо ўтаётган аралаш яккакураш жангчиси, машҳур жангчи Фёдор Емельяненконинг укаси Александр Емельяненко 24 ноябрда озодликка чиқди.

>>> Батафсил.

Сўровнома: Tribuna.uz ўқувчилари ЕЧЛ 5-турининг энг яхши голини аниқлашди

Фото: UEFA.com

Tribuna.uz сайти Чемпионлар лигасининг 5-турида киритилган энг яхши голни аниқлаш учун сўровнома ўтказди.

>>> Батафсил.