Nikon камераларидан бизнинг замонларгача сақланиб қолган энг эски нусхаси Австриядаги аукционда 384 минг еврога (406 минг доллар) сотилди ва япон фирмаси тарихида энг қимматбаҳо камера бўлди. Бу ҳақда TechCrunch хабар бермоқда. 

Камера 1948 йилда ишлаб чиқарилган ва Nikon томонидан яратилган 11-камера бўлган. Камера билан бирга оригинал чарм қутиси ва камарча ҳам тақдим қилинади.

Бундан ташқари, камеранинг пастки қисмида "Оккупация қилинган Японияда ишлаб чиқарилган" деган ўйиб туширилган ёзув бор.

Таъкидланишича, бу камерага бирор нарсани суратга олиш даргумон, чунки унда ностандарт плёнка формати қўлланган.