Ўзбекистонга МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев ташриф буюрди. Ташрифи чоғида бугун Лебедев “Elections-2016” пресс-клубининг навбатдаги сессиясида иштирок этди.

Журналистлар билан сухбат чоғида Сергей Лебедев бугун мамлакатимизда кечаётган муҳим жараён тўғрисида қуйидаги фикрларни айтиб ўтди: 

“Мен Ўзбекистонда туғилиб, ўсганман. Сайлов жараёнлари ҳақида гапирадиган бўлсам, ман бир қатор, жумладан Жиззах вилоятидаги, бугун эса сукунат куни бўлишига қарамай Тошкентдаги сайлов участкаларига ташриф буюриб, жуда кўп ижобий таассуротларга эга бўлганимни айтмоқчиман. Сайлов участкалари учун танланган жойларнинг асосий қисмини олий таълим муассасалари, мактаб бинолари, маданият уйлари бинолари ташкил этиши бизни қувонтирди. 

Сайловолди тайёргарликларнинг ахборотлари, номзодларнинг сайловолди дастурлари, улар ҳақидаги маълумотларнинг ҳам ўзбек, ҳам рус тилида аҳолига етказилаётгани таҳсинга сазовор. Сайлов участкаларида аҳоли ўзини қизиқтирган барча саволларга жавоб топиши учун етарли шароитлар яратилган. 

Биз кузатувларимиз жараёнида сайлов участка вакиллари билан суҳбатлашдик. Уларнинг сайловчига етарли даражада ахборот бера олишига ишонч ҳосил қилдик ва ўтказилган семинарлар, тренинглар самарасини берганига гувоҳ бўлдик. Бундан ташқари сайлов жараёнига участкаларнинг тайёрлигини кўздан кечириб, ҳар бир сайлов участкаларида ташкил этилган она-бола, тиббиёт хоналарига гувоҳ бўлдик. Шунингдек, Ўзбекистондаги сайлов жараёнларида имконияти чекланганларнинг овоз беришини ташкил этиш учун алоҳида хоналарнинг мавжудлигини  алоҳида эътироф этиш керак.

Ўзбекистонга ҳар йили ташриф буюраман. Ҳар ташрифимда янгидан-янги ижобий ўзгаришларга гувоҳ бўламан. Янги йўллар, янги замонавий бинолар нафақат мени, бошқа ҳамдўстлик мамлакатлари вакилларини ҳам албатта қувонтирмай қолмайди.

Ҳар бир номзоднинг сайловолди дастури билан танишарканмиз, уларнинг барчасида битта мақсад, яъни Ўзбекистон халқи ҳаёти ва келажагини янада ижобий томонга ўзгартириш ўрин олган.

Яқинда АҚШда бўлиб ўтган сайлов жараёнларини барча кузатгани шубҳасиз. Гувоҳи бўлганимиздек, АҚШ президентлигига қўйилган номзодлар бир-бирининг шаънига билдирган салбий фикрлар ҳеч кимни эътиборидан четда қолмагани аниқ. Аммо улардан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонда сайлов кампанияси ҳам, номзодларнинг дастурлари ҳам фақат ижобий жиҳатларни қамраб олган. Номзодлар бир-бирининг шаънини булғамаган ҳолда ўз дастурларини тарғиботини ташкил этишди. Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун номзоди қўйилганларнинг асосий мақсади сайловчиларни ишончини қозонишдан иборат. 9 йилдан буён сайлов жараёнларини кузатар эканман, МДҲ давлатлари ўртасида ҳар доим бу жараёнда ўрганадиган жиҳатлар бўлади.