Ҳиндистонда қитъалараро ракета синовдан ўтказилди

Жаҳон 26 Декабрь 2016 5101
Фото: AP

Ҳиндистонда Agni-V русумли жанговар ядровий каллакни элта оладиган қитъалараро ракета синовдан ўтказилди. Бу ҳақда Times of India нашри ёзмоқда

Ракета Бенгал кўрфазидаги Абдул Калам оролида барпо этилган полигондан учирилган. Ҳинд ҳарбийларининг уқдиришларича, ракета ета олиши мумкин бўлган энг узоқ масофага учирилган (аниқлик киритилмаган) ва жанговар сафга қўйиладиган намунада синаб кўрилган. 

Шу билан бирга, бу Agni-V ракетасининг тўртинчи маротаба синаб кўрилишидир. Уларнинг барчаси муваффақиятли якунланган. 

Agni-V ракетасининг аниқ техник хусусиятлари маълум эмас. Уч босқичли, қаттиқ ёқилғида парвоз қиладиган ракетанинг узунлиги 17,5 метр бўлиб, вазни 50 тоннага яқин. У 1,5 тонналик фойдали юкни элта олади. Учириш қурилмаси кўчма бўлиб, Tatra автомобили негизида барпо қилинган. 

Ҳиндистон ҳарбийларининг сўзларига кўра, Agni-V Хитойнинг шимолий туманларига ета олади. У 5500-5800 кмга ета олади, деб ҳисобланилади. Бироқ, хитойлик экспертлар, уни 8 минг кмга парвоз қила олишини тахмин қилишади. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31975 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17805 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69123 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58355 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 4341 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9966 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар