Янги Toyota Camry «янги»дан барпо қилинди

Технология 10 Январь 2017 6998
Фото: motor.ru

Япониянинг дунёга донғи кетган Toyota компанияси АҚШнинг Детройт шаҳридаги автокўргазмада Camry седанининг Америка бозорига мўлжалланган янги авлодини намойиш қилди. Модель бош муҳандиси Масато Катсуматанинг сўзларига кўра, уни ишлаб чиқариш чоғида мутахассислар жамоаси барчасини «янгидан бошлаш» имкониятига эга бўлган.

Сўнгги авлод Camry негизига глобал миқёсдаги Toyota New Global Architecture (TNGA) модуль платформаси олинган. Ушбу шасси илк маротаба ҳозирги Prius моделини ишлаб чиқишда фойдаланилган эди. Кейинчалик, платформадан ихчам CH-R кроссоверини ишлаб чиқилди. 

Америка бозори учун ишлаб чиқилган Toyota Camry аввалгисидан бирмунча пастроқ, аммо узунроқ бўлган. Янги авлод Camry уч хил: иккита янги бензинли двигатель — 3.5 V6 ва 2,5 литрли тўрт цилиндрли агрегат ҳамда 2.5 лик мотор негизида ишлаб чиқилган гибрид двигатели билан ишлаб чиқилади. Илк икки русумлисида 8 диапазонли янги узатмалар қутиси жойланади. 

Электрон ёрдамчилар рўйхатига, олд тўқнашувдан огоҳлантириш ва пиёдани таниш тизими, мослашувчан круиз-назорат, сафни назорат қилиш тизими, узоқ ва яқинни ёритиш тизимига автоматик равишда ўтиш, ён ойналарда кўринмайдиган ҳудудларни кузатиш ҳамда орқага ҳаракатланганда яқинлашаётган автомобилдан огоҳлантириш тизимлари киради. 

Унинг энг арзонида 10 та хавфсизлик ёстиқчаси бўлиши қайд этилган. Шу билан бирга, 

модель янги Toyota Entune 3.0 мультимедиа тизимига эга бўлади. Кўнгилочар тизим моделнинг барча тўплами учун бир хил бўлади. Унда, навигация тизими, Wi-Fi нуқтаси бўлади. Бундан ташқари, седан JBL аудиотизими билан ҳам жиҳозланиши мумкин.

Янги Toyota Camry седанида проекция дисплейи ва борт компьютерининг приборлар панелига ўрнатилган 7 дюймли экрани ҳам бўлади. 

Toyota Camry Шимолий Америкада шу йилнинг ёзидан сотила бошланади. 

Кўпроқ янгиликлар