Санкт-Петербургда ўзбекистонлик 20 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Жамият 11 Январь 2017 24813
Иллюстратив фото

Санкт-Петербургда 20 ёшли Ўзбекистон фуқароси буюк Пётр кўпригидан ўзини сувга ташлади. У бундан аввал ота-онасига қўнғироқ қилиб, улар билан видолашган.

Юз берган ҳодиса ҳақида кўприкдаги қоровуллардан бири ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ва фавқулодда вазиятлар вазирлигига хабар қилган. Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, 58 ёшли қоровул 10 январь тахминан 20:30да ташқи қиёфаси осиёлик бўлган ёш йигитни кўриб қолган. У кўприкда туриб, ким биландир телефонда суҳбатлашган. Гувоҳ унинг ўзини кўприкка ташлаганини кўрмаган, бироқ йигитнинг жасади Нева дарёси бўйлаб сузиб кетаётганини пайқаган.

Ҳалок бўлган йигит кўприкда ўз телефонини қолдирган. Полиция ва тергов қўмитаси ходимлари ўз жонига қасд қилган шахснинг қариндошларини топди.

Ўзбекистонлик 24 ёшли фуқаронинг сўзларига кўра, унинг 20 ёшли қариндоши сувга сакрашдан аввал Ўзбекистонга – ота-онасига қўнғироқ қилиб, улар билан видолашган.

Кун янгиликлари
Бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш тафсилотларини ошкор қилди
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 104382 Ўзбекистон
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 44961 Жамият
Жаҳоннинг энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиси номи маълум қилинди
ОАВ: Шимолий Корея навбатдаги ракетасини учирди
21:35 616 Жаҳон
Forbes Марк Цукербергнинг энг бой кишилар рўйхатидаги ўрнини маълум қилди
Дайжест: Гулнора Каримова иши тафсилотлари, таълим ва экспорт бўйича муҳим қарорлар, янги тайинловлар ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:56 3575 Жаҳон
Тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича президент вакили тайинланди
Очиқ мулоқот: Аҳволинг қандай, ёш фермер?!
20:30 1516 Жамият
Amazon компаниясининг чораклик даромади 77 фоизга камайди
Кўпроқ янгиликлар