Ҳиндистоннинг Air India авиакомпанияси экипажнинг 34 нафар аъзосини ортиқча вазнга эга экани сабаб парвозлардан четлатди, деб хабар берди фуқаролик авиацияси бўйича давлат вазири Жайант Синха.

"Айни дамда 34 нафар экипаж аъзоси (30 аёл ва 4 эркак) тана массасининг юқори индекси туфайли парвозлардан четлатилди", - дейилади Hindu нашри томонидан эълон қилинган хабарда.

Четлатилган ходимлар авиакомпания кабина экипажи умумий сонининг 1 фоиздан камроғига тенг. Синха улар қачон четлатилганига ойдинлик киритмади. Ҳиндистон фуқаролик авиацияси бош бошқармаси қоидаларига кўра, аёллар учун максимал тана массаси индекси 22га, эркакларники эса 25га тенг.

"Шунинг учун ортиқча вазнга эгалар тоифасига кирган экипаж аъзолари парвозлардан четлатилади, бу уларга тегишли талабларга қайтишларида ёрдам беради. Air India экипаж аъзоларига вазнларини ташлаш учун яхши имконият тақдим этмоқда. Улар ортиқча вазнга эга ходимлар тоифасидан чиқишлари билан парвозларга қайтарилади", - дея аниқлик киритди у.