Ҳиндистоннинг Air India давлат авиакомпанияси ортиқча вазнга эга 34 ходимини ишдан бўшатди. Авиакомпания вакилларининг тушунтиришларича, экипаж аъзоларининг ташқи кўриниши компаниянинг асосий шарти ҳисобланмайди ва бу чора фақатгина парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун амалга оширилган.

Авиакомпанияда парвозлар хавфсизлиги ва борт кузатувчилар вазни орасида тўғридан-тўғри алоқа борлиги қўшимча қилинган. Фавқулодда вазиятларда экипаж аъзолари нафақат кузатувчиларга ёрдамлашишлари, балки эвакуацияни ташкиллаштиришлари керак. Хусусан, сувга фавқулодда қўнишда борт кузатувчилар ҳаво билан шиширилган трапдан тушиб, одамларга қутқарув қайиғига чиқишларида ёрдам беришлари керак. Бунинг учун эса бардошлик, куч ва эпчиллик талаб этилади. Компанияда айтилишича, эвакуация муваффақиятли ўтиши учун борт кузатувчиларда унга 90 сониядан кўп вақт кетмаслиги керак.

Авиакомпания вакиллари ортиқча вазнга қарши чоралар нафақат Ҳиндистонда, балки бошқа давлатларда ҳам қўлланишини айтишди. Жумладан, Хитойда экипаж аъзоларининг ортиқча вазни уларга фавқулодда вазиятларга мос ҳолда ҳаракат қилишларида халақит беради, деб ҳисобланади.