Европа Иттифоқи Facebook, Google ва Twitter’ни жаримага тортиши мумкин

Технология 17 Март 2017 2919

Европа Иттифоқи Facebook, Google ва Twitter компанияларига ўз хизматларини Европанинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилигига мос ҳолга келтириш учун бир ой муҳлат берди. Акс ҳолда компаниялар жаримага тортилади, деб хабар бермоқда вазиятдан хабардор бўлган манбага иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.   

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 2016 йил декабрда ЕИ ҳукумати ушбу компанияларга улар кўрсатаётган хизматларнинг баъзи шартлари Европанинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилигига зид келиши ҳақида огоҳлантириш юборган.

Мисол учун, ЕИ фойдаланувчилар ушбу ижтимоий тармоқлар билан юзага келган бирор масала юзасидан ўз давлатларидаги судларга мурожаат қила олмай, бу мақсадда бу компаниялар офислари жойлашган Калифорнияга боришга мажбур эканликларини танқид остига олган.

Шунингдек, ЕИда ижтимоий тармоқлар ҳомийлик контентини аниқ белгиламасликлари ва фойдаланувчилардан шартномани бекор қилиш каби ҳуқуқларидан воз кечишни талаб қилишларига қарши чиқилди. Бундан ташқари, компанияларнинг ўз нуқтаи назаридан келиб чиқиб, фойдаланувчилар томондан яратилган контентнинг яроқлилик даражасини ҳал қилиши ҳам танқид қилинган.  Google билан боғлиқ ҳолда унинг Google+ ижтимоий тармоғи хавотир уйғотган. Компанияларнинг ўзлари ҳозирча бу танқидларга изоҳ бермаганлар. 

Маълумотлара кўра, компаниялар вакиллари ушбу муаммоларни ҳал қилишнинг баъзи йўлларини таклиф қилишган ва Европа ҳукумати билан буни 16 март куни муҳокама қилишган.  

Ахборот агентлигининг таъкидлашича, Еврокомиссия юқоридаги чораларни қўллаб-қувватламоқда ва агар талаблар бажарилмаса, жарима солиши мумкин.  

Кун янгиликлари
Фотосаёҳат: Янги муҳташам “Новомосковская” биносининг очилиш маросими
21:31 / 22.05.2017 14776 Жамият
Мирзиёевнинг Ар-Риёддаги учрашувлари, Саудиядан Исроилга учган Трамп, Бокудан қайтган чемпионлар ва куннинг бошқа хабарлари
21:17 / 22.05.2017 17453 Жаҳон
Ўқитувчини бир кунда 6 соатдан кўп ишлатишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ
15:49 / 22.05.2017 48246 Жамият
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 105752 Жамият
Узлуксиз терактлар: Террорчи қаҳрамонми?
11:36 198 Жаҳон
Бозордаги савдо ёки яна ўша валютафурушлар машмашаси
11:22 2090 Жамият
АПЛнинг энг яхши мураббийи эълон қилинди
11:21 444 Спорт
Манчестердаги теракт қурбонлари сони ортди, қурбонлар орасида болалар бор
11:20 979 Жаҳон
«Манчестер Сити»ни тарк этадиган яна икки нафар футболчи аниқ бўлди
11:19 441 Спорт
Калифорниялик шахс Россияга махфий маълумотлар бермоқчи бўлганини тан олди
11:18 593 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар