Ҳиндистоннинг Force Motors компанияси янгиланган Gukha йўлтанламасини тақдим этди. Компания 2000-йиллар бошида Daimler концерни билан ҳамкорликда Bajaj Tempo маркаси остида тижорий транспортни тақдим этган. Янгиланган автомобилнинг дизайни эса классик Mercedes-Benz G-Class’га жуда ўхшаш.

Gukha йўлтанламаси конструкцияси асосини янги лонжерон рамаси ташкил этади. Янгиланишдан сўнг олдиндаги рессорлар ўрнига эркин илгак пайдо бўлди, у газга тўлдирилган амортизаторларга эга, орқада эса – кўп ричагли конструкция бор.

Модель орқа узатмали нусхада ҳам, тўла узатмали нусхада ҳам тақдим этилган.

Йўлтанламас 2,6 литрли, қуввати 85 от кучи бўлган дизель двигатели ва беш поғонали механик узатмалар қутисига эга.

Force Gukha’да учта эшикли, беш ёки саккизта йўловчини сиғдира олувчи, шунингдек етти ва тўққиз ўриндиқли нусха ҳам бор.  

Ҳиндистонда йўлтанламас нархи 838 минг рупийдан бошланади.