Хитойнинг Сичуань вилоятида йўлга югуриб чиққан икки ёшли қизча устидан иккита машина ўтиб кетди. Видеокузатув камераларидан олинган ёзувни ABC News 26 апрель куни тақдим этди.

Телеканал маълумотига кўра, рўй берган ҳодисадан сўнг қизчанинг ёнига унинг бувиси югуриб келган. Бола маҳаллий шифохоналардан бирига олиб кетилди. У бошидан кичик жароҳатлар олган.