Жонни Депп McAfee антивируси ишлаб чиқарувчиси ролини ўйнайди

Маданият 15 Май 2017 3489
Фото: Reuters

Америкалик актёр Жонни Депп McAfee антивируси асосчиси Жон Макафи қаҳрамони ролини ижро этади, деб хабар қилмоқда Associated Press.

«Чангалзорлар қироли» фильми антивирус дастурий таъминоти эксцентрик кашфиётчиси ҳаётидан ҳикоя қилувчи комедия жанридаги фильмдир. 

Conde Nast Entertainment компаниясига кўра, кинокартина Wired журналидаги мақолага асосланган бўлиб, унда Макафининг Белиз чангалзорларида ҳаёт кечириш учун бизнесни қандай тарк этгани ҳикоя қилинган. Сценарийга кўра, Макафининг  «номаълум қирралари» ҳақида лавҳа тайёрлаши керак. 

Фильм режиссёрлари Гленн Фикарр ва Жон Рекуа, сценарий муаллифлари Скотт Александер ва Ларри Карацевскилардир. 

Кўпроқ янгиликлар