Америкалик сиёсатчи Ҳиллари Клинтонни "рус агенти" деб атади

Жаҳон 19 Май 2017 10826
Фото: Kremlin Press

АҚШнинг Нью-Жерси штатидан Республикачилар партияси аъзоси Анна Литтл АҚШнинг собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтонни "Россия билан алоқаси борликда" гумон қилмоқда, деб хабар бермоқда RT нашри.

Литтл Клинтонни Кремль топшириғига кўра АҚШни пароканда қилмоқчи бўлаётган "рус агенти" деб атади.

Унинг фикрича, Клинтон АҚШнинг қонуний сайланган президенти Дональд Трампни қўллаб-қувватламасликка чорлашлари билан мамлакатни бўлакламоқчи. Бу Россияга таъсирини кенгайтиришга ва бир вақтда Клинтон оиласи жамғармасига пул ажратишни оширишга имкон беради. 

Бу орада 52 фоиз америкаликлар АҚШ конгресси Билл ва Ҳиллари Клинтонга нисбатан "Россия билан боғланганликларини" текшириш мақсадида тергов бошлаш керак, деб ҳисобламоқда. Бундан апрелда Rasmussen Reports жамоатчилик фикри маркази ўтказган сўровнома маълумотлари дарак бермоқда.

17 май куни АҚШ адлия вазирлиги ФҚБнинг собиқ раҳбари Роберт Мюллерни Россиянинг АҚШдаги президентлик сайловларига аралашувини тергов қилиш бўйича бош прокурор этиб тайинлади. 

Кун янгиликлари
Kun.uz Фарғона ва Қўқон ҳокимлари билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:34 / 21.07.2017 11012 Ўзбекистон
Ўзингиз ва оёқларингизга роҳат берадиган Heritage гиламларини 30-40 фоиз чегирма билан харид қилинг
16:59 / 21.07.2017 3917 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 45625 Ўзбекистон
Ғайриқонуний ҳукм ёхуд суд устидан кимга шикоят қилиш керак?
09:52 / 21.07.2017 18071 Жамият
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 50716 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 86489 Жамият
Видео: Hyundai ҳақиқий ҳайдовчи билан краш-тест ўтказди
«Ўзбекэнерго» ва KEPCO энергетика соҳасида ҳамкорлик қилади
Ҳавайида КХДРнинг эҳтимолий ядро ҳужумига тайёргарлик кўриш бошланди
15:03 1394 Жаҳон
Америкада ФҚБ таъқиб машинаси барча қурилмалари билан савдога қўйилди
Кўпроқ янгиликлар