“Баркамол авлод - 2017”: кутилмаган натижалар, қизғин баҳслар ва ғолиб жамоалар

Спорт 28 Май 2017 18544
Фото: ЎзА

27 май Жиззах шаҳрида 25 – 27 май кунлари  бўлиб ўтган «Баркамол авлод – 2017» спорт ўйинларининг тантанали  ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

25 май куни старт берилган “Баркамол авлод — 2017” ўйинларида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 898 нафар спортчи қатнашди.

 “Кичик олимпиада” номини олган мусобақада спортнинг 17 тури – баскетбол, волейбол, футбол, қўл тўпи, шахмат, оғир атлетика, бокс, дзюдо, таэквондо, эркин кураш, юнон-рум кураши, сузиш, енгил атлетика, теннис, стол тенниси, бадминтон ва бадиий гимнастика бўйича беллашувларда лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари иштирок этди. Спортчилар 193 олтин, 193 кумуш ва 214 бронза медали учун баҳс олиб боришди. Жиззах шаҳрига спортчилар билан бирга 236 нафар мураббий келган бўлиб, беллашувларни 159 нафар ҳакам баҳолаб борди.

"Баркамол авлод – 2017” спорт ўйинлари юздан ортиқ оммавий ахборот воситалари ходими томонидан мунтазам ёритиб борилди. Интернет тармоғида очилган www.barkamol-avlod.uz сайтида беллашувлар ҳақида маълумотлар, фотолавҳалар, ўзбек, рус, инглиз тилларида бериб борилди.

“Баркамол авлод-2017” спорт ўйинларида 180 очко тўплаган Самарқанд вилояти жамоаси умумжамоа ҳисобида фахрли учинчи ўринни эгаллади. Самарқандлик спортчилар Учинчи даражали диплом, махсус кубок ҳамда Президент совғаси “Дамас” автомобили билан тақдирланишди.

188 очко тўплаган Андижон вилояти жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Андижонлик спортчиларга Иккинчи даражали диплом, махсус кубок ҳамда Президент совғаси “Дамас” автомобили топширилди.

“Баркамол авлод-2017” спорт ўйинларида 248 очко тўплаган Тошкент шаҳри жамоаси умумжамоа ҳисобида мусобақа ғолибига айланди. Пойтахт спортчилари Биринчи даражали диплом, “Баркамол авлод” спорт мусобақаси иштирокчиларига йўллаган Президент табригининг асл нусхаси ҳамда Президент совғаси “Дамас” автомобили билан тақдирланди. 

Баҳсларда алоҳида маҳорат кўрсатган бир гуруҳ ўқувчи-спортчилар махсус совринларга сазовор бўлди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида «Баркамол авлод – 2017» спорт ўйинларининг байроғи туширилди. Уни жиззахлик спортчилар академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг навбатдаги финал мусобақасига мезбонлик қиладиган Қашқадарё вилояти вакилларига топширди.

“Баркамол авлод – 2017” спорт мусобақаларининг ёпилиш маросимида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов иштирок этди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар