Панама ҳукумати Тайвань билан дипломатик алоқаларни узишга қарор қилди. Бу Хитой билан расмий алоқалар ўрнатилиши учун амалга оширилган, деб хабар бермоқда Reuters Панама ҳукумати баёнотига таянган ҳолда.

Панама ҳукуматининг маълум қилишича, у “дунёда фақатгина битта Хитой” борлиги ҳамда Тайвань “Хитой ҳудудининг ажралмас бўлаги эканини” тан олди.

“Панама ҳукумати бугун Тайвань билан ўз дипломатик муносабатларини тўхтатмоқда ва Тайвань билан барча муносабатлар ҳамда расмий алоқаларни узади”, - дейилади баёнотда.

Апрель ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Тайвань президенти Цай Инвэннинг қўнғироғига жавоб бермагани, сабаби Пекин билан муаммолар юзага келишни истамаслиги ҳақида хабар берилганди.