Камолот Қурултойи делегатлари Artel заводларига ташриф буюришди

Технология 30 Июнь 2017 4003

29 июль куни 75 дан ортиқ бўлган Камолот Қурултойи делегатлари Artel компаниясининг заводларига ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиш мақсадида ташриф буюрдилар.

Қурултой Камолот Ёшлар Ижтимоий Ҳаракати томонидан ташкил этилган бўлиб, унда Республиканинг турли вилоятларидан ташриф буюрган делегат ҳамда қатнашчилар иштирок этишди. Бўлиб ўтаётган қурултой белгиланадиган истиқболли режалар, устувор мақсадлар ёшлар учун янги имкониятлар пойдеворидир.

Ташриф чоғида Камолот Қурултойи иштирокчиларига Artel компаниясининг заводларидаги иш жараёни яққол кўрсатиб берилди. Корхонанинг мутасадди ходимлари томонидан музлатгич ва кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш заводлари бўйлаб экскурсия ҳам амалга оширилди. Ташриф буюрган делегатлар маиший техника ишлаб чиқарувчи корхонанинг иш фаолияти билан танишдилар ва ишлаб чиқариш жараёнларига гувоҳ бўлдилар.

Камолот Қурултойи делигатлари хизмат кўрсатиш ва ягона маълумот марказларининг фаолиятлари билан яқиндан танишдилар. Бундан ташқари Республиканинг турли вилоятларига ва экспорт мамлакатларига жўнатиладиган товарларнинг логистика марказига ҳам ташриф буюрдилар. 
Экскурсия охирида, барча меҳмонларга хотира учун совғалари тақдим этилди.

Ўз навбатида, Камолот Қурултойи делегация иштирокчилари томонидан Artel компаниясига ташаккурнома ва китоблар тўплами топширилди.

Барча делегатлар берилган маълумотлардан мамнун қолишганини ва Artel компаниясининг ишлаб чиқариш кўлами катта таассурот қолдирганини таъкидлаб ўтишди.

Реклама ҳуқуқи асосида 

Кўпроқ янгиликлар