Нобель мукофоти лауреати Лю Сяобо 62 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У Хитойдаги қамоқхонадан жиддий ташхис сабаб озод этилганди. Бу ҳақда AFP хабар бермоқда.

2017 йилнинг 26 июнь куни Лю Сяобо “жигар саратони” ташхиси туфайли қамоқдан озод этилди. У 2009 йилда давлат тўнтаришига уриниш айблови билан қамоққа ташланганди. АҚШ Хитойга Лю Сяобога хорижда даволаниш учун имкон бериш бўйича мурожаат билан чиқди. Кейинчалик, Германия ва америкалик шифокорлар беморни бориб кўришлари ҳақида хабарлар тарқалди.

Лю Сяобо 2010 йилда Нобель тинчлик мукофотини Хитойдаги инсон ҳуқуқлари учун кураш сабаб олганди.