Давлат тўнтаришини амалга оширишга уриниш айблови билан қамоққа ташланган хитойлик Нобель мукофоти лауреати Лю Сяобо жигар саратони туфайли озодликка чиқарилди. Бу ҳақда Assocaited Press адвокатга асосан хабар берди.

Аввалроқ АҚШ Вашингтонда ХХРнинг элчихонаси жойлашган кўчани Хитойда давлат тўнтаришига уриниш айблови билан қамоқда сақланаётган диссидент Лю Сяобо шарафига номлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқаётгани маълум бўлди. Бу Хитой ҳукуматининг норозилигини келтириб чиқарди.