Samsung Galaxy Note 8’нинг илк суратлари пайдо бўлди. Янги қурилманинг тақдимоти 2017 йил 23 августга белгиланган. Смартфон ҳақида кўп нарса маълум, энди бўлса биз унинг дизайни гувоҳи бўлишимиз мумкин. 

Суратларда кўринишича, Galaxy Note 8 смартфони Galaxy S8 дан баъзи жиҳатларни олади. Биринчи навбатда, бу Always On функциясига эга экран бўлиб, у салт туриш режимида ҳам асосий маълумот: вақт, сана, эслатмалар ва "Уйга" тугмасини акс эттириб туради. 

Смартфон дисплейи босишларга сезувчан бўлиши тахмини бор. Бошқа тахминларга кўра, сенсор фақатгина “Уйга” тугмаси ҳудудидагина мавжуд бўлади.

S Pen стилуси ҳам суратларда акс этган. Кўринишидан бу қурилма Note 7 тўпламидагидан фарқ қилмайди. Суратларни чоп этган манба ҳам стилус техник жиҳатдан ўзгармаган деб таъкидламоқда. У илгаригидек жуда сезувчан қолган: S Pen учидаги сенсор 4 096 та босиш даражасини ажратишга қодир.   

Samsung Galaxy Note 8 модели 1 440×2 960 нуқтали кўрсатиш қобилиятига эга 6,3 дюймли экран олган. Асосий камера – 12 Мп, фронтал камера – 8 Мп. Смартфон 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 835 процессори, 6 ГБ тезкор хотира ва 64 Гб доимий хотира билан жиҳозланган. Батарея сиғими 3300 мА•соат ни ташкил қилади.