Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ҳимачал-Прадеш штатида юз берган кўчки оқибатида кўплаб одамлар ҳалок бўлгани муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковиндга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистоннинг Химачал-Прадеш штати, Манди округида миллий аҳамиятдаги автомагистралга кўчки сурилиб, ўзи билан иккита йўловчи автобусини босиб қолган. Штат полицияси вакили Сандип Кадамнинг маълум қилишича, воқеа оқибатида 46 киши ҳалок бўлган ва яна ўнлаб одамлар бедарак йўқолган.