АҚШнинг Калифорния штати губернатори Лос-Анжелес округида, 1 сентябрь куни Ла Туна Каньон боғи бошланган ўрмон ёнғинлари туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди. Ёнғин сабабли автомагистралларнинг бир қисми ва кичик йўллар ёпилди, ҳукумат 700 дан ортиқ уйда яшовчи фуқароларни хавфсиз жойга кўчирди.

Лос-Анжелес ҳокими Эрик Гарсеттининг маълум қилишича, ёнғин майдони 20 минг квадрат метрга етди – бу унинг сўзларига қараганда, округ тарихида ёнғин бўйича энг катта майдондир.

Ёнғинни бартараф этиш ишларига ўт ўчириш хизматининг мингдан ортиқ ходими жалб этилган. 

Аввалроқ Лос-Анжелес округида фавқулодда ҳолат режими жорий этилгани хабар қилинганди.

Фото: REX
Фото: Orange County Register/SCNG
Фото: AP
Фото: Orange County Register/SCNG
Фото: Los Angeles Times