Кариб денгизидаги Сен-Мартен француз оролида «Ирма» довули оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters Франция ички ишлар вазири Жерар Коллонга асосан хабар қилмоқда.

Довулга беш тоифадан энг кучлиси – бешинчиси берилди. Довул ичида шамол тезлиги соатига 300 километрга етмоқда.

Аввалроқ «Ирма» туфайли Пуэрто-Рикода 900 мингга яқин киши электр таъминотисиз қолгани хабар берилганди.