Бугун Тошкентда "O’zbegim" миллий қадриятлар фестивали ташкил этилди. Milliy телеканали жамоаси томонидан ташкил этилаётган мазкур тадбирдада ўзбек миллий урф-одатлари ва анъаналари, амалий ва тасвирий санъати ҳамда миллий ошхонасининг ранг-барангликлари намойиш этилмоқда. 

Фестивалнинг энг ёрқин ҳодисаси эса ўзбек миллий таоми — паловни тайёрлаш жараёнига айланди. Паловнинг оғирлиги 7 тонна-ю 360 кгни ташкил этди ва у Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди.

Шунингдек, миллий байрамда халқ сайли, ҳунармандларининг ярмаркалари, халқ ўйинлари ва томошалари, бир қатор миллий русумлар, фольклор шоулари, қўғирчоқ театрлари, санъаткорларнинг гала-концерт дастурлари ҳам бўлиб ўтмоқда.  

"КUN.UZ" мухбирининг мазкур фестивалдан тайёрлаган фоторепортажини томоша қилинг.