Сирдарё вилоятининг Сирдарё шаҳридаги савдо дўконлари қаторида 23 сентябрь куни ёнғин юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати

Шаҳарнинг Ўзбекистон кўчасида жойлашган савдо дўконларида ёнғин содир бўлган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Фото: Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати

Ёнғин оқибатида жами 9та савдо дўконининг 280 квадрат метр майдонда томи, шифт қисми ва жиҳозлари ёнган.

Фото: Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати

«Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ўтказилиб, ёнғин сабаби аниқланмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.