КОНМЕБОЛ минтақасида 2018 йилги жаҳон чемпионати йўлланмаси учун саралаш ўйинлар доирасида 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Аргентина бу турда Перу дарвозасига йўл топа олмади (0:0) ва олтинчи ўринга тушиб кетиб, турнирга тўғридан-тўғри йўлланма олиш имкониятларини кескин пасайтирди.

Муддатидан аввал йўлланмани қўлга киритиб бўлган Бразилия терма жамоаси эса Боливия тоғларига сафар қилди ва 0:0 ҳисобидаги дуранг билан қайтди. Айни вақтда Бразилия 38 очко билан гуруҳда биринчи ўринда қолмоқда. Мундиалдан умид узиб бўлган Боливия 14 очкоси билан охиргидан олдинги ўринда.

Уругвай ва Венесуэла терма жамоалари учрашувида ҳам ғолиб аниқланмади. Сан-Кристобаль шаҳрида кечган учрашувда ҳам гол урилмади - 0:0. Эндиликда Уругвай 28 очко билан иккинчи ўринда қолган, Венесуэла 9 очкоси билан охирги ўринда қолди. 

9-турдан олдин учинчи ўринда бўлган Колумбия футболчилари Парагвайни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Барранкильеда кечган учрашувнинг 79-дақиқасида Радамель Фалькао гол урганди, аммо ўйин охирида Оскар Кардосо (89) ва Антонио Санабрия (90+2) биттадан гол уришди. Натижада колумбияликлар турнир жадвалида тўртинчи ўринга тушиб қолишди (26 очко), Парагвай еттинчи ўринда (24 очко).

Чили эса Эквадор устидан ғалабага эришди, мезбонлар сафида Эдуардо Варгас (22) ва Алексис Санчес (85) гол урди, меҳмонларнинг голига Ренато Ибарра (82) муаллиф бўлди.

Энди охирги тур олдидан Чили олтинчи ўриндан учинчи ўринга кўтарилди (26 очко), Эквадор 20 очкоси билан 8-ўринда қолди ва Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатига боришдан умид узди. 

Регламентга кўра Жанубий Америкадан 2018 йилги жаҳон чемпионатига гуруҳдаги дастлабки 5 терма жамоа йўл олади, бешинчи ўрин соҳиби эса плей-оффда Янги Зеландияга қарши майдонга тушади.

ЖЧ-2018 саралаши
Жанубий Америка
17-тур

Аргентина – Перу 0:0 (0:0, 0:0)
Аргентина – Ромеро, Отаменди, Маскерано, Меркадо, Акунья, Биглия, Банега (Гаго, 60; Перес, 66), Гомес, Ди Мария (Ригони, 46), Бенедетто, Месси.
Перу – Гальесе, Родригес, Араухо, Трауко, Йотун, Пенья (Картахена, 53), Тапия (Акино, 78), Фарфан (Поло, 70), Корсо, Флорес, Герреро.
Огоҳлантиришлар: Биглия (14), Фарфан (22), Тапия (37), Герреро (60), Акунья (90).

Боливия – Бразилия 0:0 (0:0, 0:0)
Боливия – Лампе, Моралес, Вальверде, Гутьеррес, Бехарано, Мачадо, Хустиниано (Кастро, 46), Ральдес, Фьерро (Альварес, 58), Морено, Арсе (Сауседо, 79).
Бразилия – Алиссон, Тиаго Силва (Маркиньос, 29), Миранда, Алекс Сандро, Дани Алвес, Каземиро, Ренато Аугусто, Паулиньо (Фернандиньо, 82), Коутиньо (Виллиан, 66), Неймар, Габриэл Жезус.
Огоҳлантириш: Вальверде (69).

Венесуэла – Уругвай 0:0 (0:0, 0:0)
Венесуэла – Фариньес, Чансельор, Кихада, Гарсия, Вильянуэва, Кордова (Сотельдо, 80), Ринкон, Мартинес (Отеро, 69), Морено, Мурильо (Лусена, 83), Рондон.
Уругвай – Муслера, Хименес, Касерес, Перейра, Годин, Нандес (Гонсалес, 83), Вальверде (де Арраскаэта, 79), Весино, Родригес (Бентанкур, 65), Кавани, Суарес.
Огоҳлантириш: Вильянуэва (43), Нандес (62), Ринкон (86).

Колумбия – Парагвай 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 79 Фалькао, 1:1 – 89 Кардосо, 1:2 – 90 Санабрия.
Колумбия – Оспина, Сапата, Фабра, Арьяс, Санчес, Санчес, Агиляр (Барриос, 86), Хамес, Куадрадо (Гутьеррес, 63), Кардона (Чара, 75), Фалькао.
Парагвай – Сильва, Бальбуэна, Вальдес, Самудио (Кардосо, 77), Морейра (Санабрия, 55), Ортис, Касерес (Пирис, 38), Ромеро, Гомес, Ромеро, Гонсалес.
Огоҳлантиришлар: Ортис (10), Фабра (12), Сапата (27), Гонсалес (39), Вальдес (57), Фалькао (86), Пирис (87).

Чили – Эквадор 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 22 Варгас, 1:1 – 84 Ибарра, 2:1 – 85 Санчес.
Чили – Браво, Хара, Медель, Мена, Вальдивия (Гутьеррес, 83), Эрнандес, Санчес, Видаль, Варгас (Родригес, 80), Сильва (Пульгар, 90), Исла.
Эквадор – Бангера, Рамирес (Ибарра, 82), Арболеда, Аймар, Валенсия, Интриаго (Мурильо, 76), Пресиадо (Гарсес, 46), Орехуэла, Ибарра, Арройо, Ордоньес.
Огоҳлантиришлар: Вальдивия (25), Сильва (51), Видаль (59), Валенсия (66), Ибарра (67).