Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги иссиқлик электр станциясида юз берган портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, яна 100 инсон жароҳатланди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар бўйича миллий бошқармасидан (NDMA) хабар беришган. 

"Менинг маълумотимга кўра, 10 киши ҳалок бўлди, 100 инсон жарбланди, аксарият одамлар куйиш жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилди", - дея маълум қилган идора вакили. Унинг сўзларига кўра, қутқарув амалиётида NDMA мутахассислари, маҳаллий фавқулодда хизматлар вакиллари иштирок этмоқда.

Воқеа Унчахар шаҳрида NTPC компаниясига қарашли ИЭСда юз берган. Ҳодисага нима сабаб бўлгани номаълум. ИЭСдаги ишлар ФВдан сўнг тўхтатиб қўйилди.