Хитойнинг Хэйлунцзян вилоятидаги Ханка кўлида, Россия билан чегарада баландлиги 20 метр келадиган муз девор ҳосил бўлди. Ушбу антиқа табиий ҳодиса видеоси CCTV телеканали томондан намойиш қилинган. 

Ушбу девор кучли шамол сабабли вужудга келган. Шамол турли ўлчамдаги муз бўлакларини кўлнинг шарқий соҳили томон йўллаган. Ушбу муз девор дастлаб 3-4 метр баландликка эга бўлган, кейин эса 20 метр ва ундан баландроққача етган. Яна бир эътиборли жиҳати, бу деворнинг узунлиги бир неча ўнлаб километрни ташкил қилади.

“Бу девор муздан ташкил топган Буюк деворга ўхшайди”, деб айтган ушбу ҳодисани ўз кўзи билан кўришга келган фотосуратчи Ли Лэй.

Ханка қўлидаги метеорологик станция бошлиғи Сюй Чжуннинг айтишича, бундай муз деворлар онда-сонда вужудга келади. Бунинг учун узоқ давом этувчи совуқ ҳароратлар, кучли шамол ва кўлдаги сувнинг юқори қатламлари ҳаракатланиши лозим.