12:19 / 18.01.2019
19505

1 февралдан чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари ошади 

Фото: KUN.UZ

«Махсустранс» Давлат ишлаб чиқариш бошқармасининг хабар беришича, қаттиқ маиший ва суюқ ҳолдаги чиқиндиларни аҳоли, ташкилот ва корхоналардан олиб чиқиб кетиш тарифи 2019 йил 1 февралдан ошади.

Тарифлар қуйидаги суммани ташкил қилади:

1. Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш –жисмоний шахслардан: 

бир киши учун бир ойга - 4500 сўм
    
2. Қаттиқ ҳолдаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш:

бюджет ташкилотларидан 1 м3 учун – 53989,56 сўм;

хўжалик ҳисобидаги ташкилотлардан 1м3 учун – 53986,56 сўм;

3. Суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш:

бюджет ташкилотларидан 1 тоннасига – 20174,12 сўм;

хўжалик ҳисобидаги ташкилотлардан 1 тоннасига – 20174,12 сўм;

4. НД-310 русумли автомобилларда чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан:

(Яшнобод, Яккасарой ва Юнусобод ЧКЮШ) «Оҳангарон» чиқиндихонасигача олиб бориш 1 тоннаси учун – 15015,8 сўм.

Top