16:36 / 01.11.2018
14035
МСК икки депутатнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатди

2018 йил 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди.

Мажлисда жорий йилнинг 27 октябрь куни бўлиб ўтган Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси баённомасига асосан Дилором Ғофуржоновна Тошмуҳамедова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олинди.

Дилором Тошмуҳамедова

Шунингдек, мажлисда 5-Хўжайли сайлов округидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Салауатдин Худайбергенов Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири лавозимига ҳамда 135-Шайхонтоҳур сайлов округидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Элбек Ҳабибуллаевич Шукуров Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганликлари муносабати билан уларнинг депутатлик ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

Салауатдин Худайбергенов
Элбек Ҳабибуллаевич Шукуров

Мажлисда Комиссия ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Top