Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент - Ҳожикент - Тошкент йўналишидаги электропоездлар қатнови вақтинча бекор қилинди
Тошкент - Ҳожикент - Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро электропоездлар қатнови вақтинча бекор қилинди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар бермоқда.
Фото: Ўзтемирйўлйўловчи
2022 йил 10 май куни соат 08:30 дан 11 май куни соат 06:30 га қадар “Тошкент МТУ” УК йўлсозлари томонидан Тошкент - Ҳожикент йўналишида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Поездлар ҳаракат хавфсизлиги ҳамда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 2022 йил 10 май куни Тошкент - Ҳожикент - Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 6429-, 6430-, 6435-, 6436-, 6437-, 6441- ҳамда 11 май куни ушбу йўналишда ҳаракатланадиган 6442- ва 6440-сонли шаҳарлараро йўловчи поездлар қатнови бекор қилинади.
11 май куни соат 06:30 дан бошлаб, ушбу шаҳарлараро ҳаракатланадиган электропоездлар ўз ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.
Мавзуга оид
13:13 / 30.12.2025
Фарғона водийси ва Сурхондарёга тезюрар электропоездлар қатнови йўлга қўйилади
10:40 / 22.09.2025
Тошкентдан Ҳожикент ва Чиноркентга поездлар қатнови вақтинча тўхтатилади
10:20 / 09.09.2025
Тошкент - Чиноркент экспресс электропоездининг чипта нархи ошади
20:26 / 28.03.2025