Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоятида чорвачилик ва наслчилик ишлари тубдан такомиллаштирилади
Фото: KUN.UZ
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона вилоятида чорвачилик ва наслчилик ишларини тубдан такомиллаштириш, тармоқ фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат ветеринария қўмитаси, Республика “Наслхизмат” уюшмаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Фарғона вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ҳузурида чорвачилик, наслчилик, сунъий уруғлантиришни ривожлантириш бўйича Фарғона вилояти “Чорванаслхизмат” маркази ва унинг туман бўлинмаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланади:
вилоятда шахсий ёрдамчи деҳқон фермер хўжаликларида чорва молларини сунъий уруғлантириш, селекция-наслчилик ишларини ташкил этиш ва ривожлантириш, чорва молларининг сермаҳсул зотларини кўпайтириш билан шуғулланаётган хўжалик юритувчи субъектларга наслчилик хўжалиги мақомини бериш, бекор қилиш ҳамда тайёрланган наслли маҳсулотларнинг наслдорлигини тасдиқлаш;
қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича районлаштириш, четдан наслдор моллар, озуқабоп экинлар уруғлари, озуқабоп қўшимчалар, сунъий уруғлантириш асбоб-анжомлари, ускуналари, ветеринария дори воситалари импортини ташкил этиш;
селекция-наслчилик соҳаси, сунъий уруғлантириш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга замонавий инновацион технологияларни жорий этиш, хорижий инвестициялар ва грант маблағларини жалб қилиш.
Давлат ветеринария қўмитасининг Фарғона вилояти ветеринария бошқармаси тизимидаги мавжуд сунъий уруғлантириш асбоб-анжомларни ҳамда Сосуд Дьюар идишларини белгиланган тартибда Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари балансига беғараз бериш ҳамда “Фарғонаазот” АЖ вилоятдаги сунъий уруғлантириш шохобчаларига суюқ азотни бепул бериш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.
Белгиланишича, 2019 йил 1 январдан эътиборан вилоятда:
чорвачилик субьектларидаги мавжуд чорва моллари сони ажратилган ер майдонидан камлиги аниқланганда ер майдони белгиланган тартибда туман ер захирасига қайтариб олинади ва ушбу фермер хўжалиги билан ер ижара шартномаси бекор қилинади;
чорвачилик хўжаликларининг ерларига пахта экини жойлаштирмаслик юзасидан масъулият шахсан туман ҳокимига юклатилади;
чорвачилик хўжаликлари томонидан ишлаб чиқариб, сотилган маҳсулотлар учун тўловлар фақат пул ўтказиш, нақд пулларни банк орқали кирим қилиш ёки банк пластик карталари орқали амалга оширилиши шарт;
туман ҳокимлиги ва туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасига мувофиқ, пахта, ғалла ва боғдорчилик фермер хўжалигига ижарага берилган ер участкаларида учинчи шахс томонидан чорва озуқа маҳсулотлари етиштириш учун пудрат шартномаси тузилишига рухсат берилади;
чорва моллари бош сони 50 шартли бош ва ундан зиёд бўлган чорвачилик ихтисослашган хўжаликларда алоҳида штат асосида ветеринария врачи ва зоотехник мутахассисларнинг фаолият юритиши йўлга қўйилади;
қорамолчилик йўналишидаги хўжаликлар (бўрдоқичилик хўжаликлари бундан мустасно) ҳамда аҳоли қарамоғидаги сигирлар Марказ томонидан ишлаб чиқилган селекция режасига асосан мазкур ҳудуд учун бириктирилган зотдаги наслдор буқаларнинг музлатилган уруғи билан сунъий уруғлантирилади;
чорвачилик субъектларига ташкил этилганидан бошлаб 2 йил муддатда зарурий қишлоқ хўжалиги техникалари паркини шакллантириш, озуқа тайёрлаш ва майдалаш ускуналарини ўрнатиш мажбурияти юкланади;
туман ҳокимлиги ва туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан ҳар йили 1 декабргача Марказ билан келишилган ҳолда вилоят ҳокимлигига фермер хўжаликлари бўйича келгуси йил учун озуқа экинларини жойлаштириш режаси тўғрисида қарори тақдим этилади.
Мавзуга оид
19:50 / 12.01.2026
Фарғонада “права”сиз аёл уч одамни уриб юборди, бир киши тўшакка михланди: жабрланувчилар суд ҳукмидан норози
17:20 / 07.01.2026
Фарғонада ўқитувчиларни тун-у кун навбатчиликка мажбурлаган топшириқ вазирликдан тушгани маълум бўлди
20:40 / 06.01.2026
Фарғонада тадбиркорларга нисбатан чиқарилган ноқонуний маъмурий қарорлар бекор қилинди
22:32 / 23.12.2025