Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мастлик ҳолатида бўлганларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил этилади
Фото: stock.adobe.com
“Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, ички ишлар органларига ўз ташаббусига кўра наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш юзасидан ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш ҳуқуқи берилди.
2023 йил 1 январдан Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларининг амбулатор ва стационар бўлимларида тиббий психолог ёки психотерапевт лавозимлари жорий этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида камида 10 ўринли мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктлари (2022 йилда 114 та, 2023–2024 йилларда 20 та) ташкил этилади.
2022 йил якунигача наркологик беморларни ихтиёрий ва мажбурий даволаш учун наркология диспансерларида қўшимча 430 та ўрин ташкил этилади.
Мавзуга оид
13:53 / 17.12.2025
Омбудсман аралашуви: маҳкум ва маҳбусларга тиббий ёрдам ташкил этилди
11:27 / 09.12.2025
Мажбурий наркологик даволаш 18 ойдан ошмаслиги қонунан белгилаб қўйилди
19:05 / 21.11.2025
Россияда мигрантлар учун тиббий ёрдам олиш шартлари кучайтирилади
07:36 / 14.07.2025