13:00 / 13.10.2021
1465

Қашқадарёда ноқонуний овчилар «Жигули ВАЗ 2106» машинаси ва ов жиҳозларини ташлаб қочиб кетди

Фото: Telegram /ekoqash

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида ноқонуний тарзда балиқ овлаётган шахслар машинаси ва жиҳозларини ташлаб қочиб кетган. Бу ҳақда вилоят Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Яккабоғ тумани назорат инспекцияси инспекторлари ҳамда туман ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда туманнинг «Самоқ» ҳамда «Турон» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган Қизилдарё дарёси ҳудудида тунда экологик назорат рейд тадбири ўтказилган.

Рейд давомида бир гуруҳ фуқаролар ноқонуний равишда балиқ овлаётгани аниқланган. Инспекторларни кўрган ноқонуний овчилар «Жигули ВАЗ 2106» машинаси ва ов анжомларини ташлаб қочиб кетган.

Қайд этилишича, «Жигули ВАЗ 2106» машинаси ИИБ ходимлари томонидан қонуний тўхтамга келгунга қадар эвакуатор билан жарима майдонига жойлаштирилган.

Top