Мурод Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
Қарши шаҳрида бўлиб ўтаётган халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил ноябрь ойидан буён Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Мурод Азимов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
Овоз бериш натижаларига кўра, М.Азимов Қашқадарё вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.
Муроджон Азимов 1976 йил Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. 1998 йилда Тошкент юридик институтини тугатган.
У Қарши шаҳар прокуратурасида терговчи, Қашқадарё вилоят прокуратурасига прокурор, кейинроқ вилоят прокурорининг ўринбосари ва туман прокурори лавозимларида ишлаган.
2014 йилда Бухоро вилояти прокурори этиб тайинланиб, у ерда 2016 йилгача ишлаган. 2016 йил сентябрь ойидан бошлаб у Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари лавозимида ишлаган.
Генерал-майор Мурод Азимов 2018 йил февралида Божхона қўмитасига раис этиб тайинланган, 2021 йил ноябр ойида Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
14:36 / 13.11.2024
Имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган кўмирни сотаётган шахслар ушланди
09:05 / 07.11.2024
Қашқадарё вилояти ҳокимига Британиядан маслаҳатчи тайинланди
13:17 / 20.10.2024
Қашқадарёдаги ЙТҲда Nexia иккига бўлиниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
17:21 / 08.10.2024