Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда қурилиш объектлари қандай шартлар асосида фаолиятини давом эттириши мумкинлиги маълум қилинди
10 июлдан 1 августга қадар Ўзбекистонда каратин чекловлари кучайтирилади.
Республика махсус комиссияси қарорига кўра, Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар, буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар, спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар, умумий овқатланиш объектлари, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари фаолияти тўхтатилди.
Шу билан биргаликда, саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятини давом эттиришига қуйидаги шартлар асосида рухсат берилмоқда:
- тегишли объектлар ҳудуди тўлиқ карантинга олинади;
- объектлар ҳудудида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади;
- санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан биргаликда тегишли объектларда санитария-гигиена тадбирлари амалга ошириб борилади;
- объектларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар, дезинфекцион «тўшак»лар билан жиҳозлаш;
- ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритилишини таъминлаш.
Мавзуга оид
12:32 / 02.10.2025
Айрим чегара пунктлари карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришга ихтисослаштирилади
21:18 / 20.08.2025
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилишининг бориши билан танишди
10:09 / 09.08.2025
Объектларни Fast-track усулида қуришга рухсат бериш амалиёти бекор қилинади
23:49 / 04.08.2025