Иқтисодиёт | 12:32 / 02.10.2025
1928
1 дақиқада ўқилади

Айрим чегара пунктлари карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришга ихтисослаштирилади

Ҳукумат қарори билан “Ўсимликлар карантини чегара пунктларини карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришга ихтисослаштириш"га доир талаблар тасдиқланди. 

Фото: Kun.uz

Талабларга кўра, карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришга ихтисослаштириладиган ўсимликлар карантини чегара пунктлари ва унга туташ ҳудудларда ташкил этиладиган божхона терминаллари мазкур талаблар асосида қурилиши лозим.

Божхона терминалларида ўсимликлар карантини давлат инспектори фаолият юритиши учун қуйидаги хизмат хоналари ташкил этилган бўлиши лозим:

🔹 навбатчи (оператив);
🔹 махсус;
🔹 маиший (хўжалик);
🔹 дам олиш хонаси.

Карантин остидаги маҳсулотларни фитосанитария назоратидан ўтказиш ҳамда божхона расмийлаштирувига қадар сақлаш учун фойдаланиладиган бинолар амалдаги санитария-гигиена ва экологик талабларга жавоб бериши шарт. Жумладан:

🔸 шамоллатиш, ҳавони совитиш ва иситиш ҳамда омборлар фавқулодда ҳолатларда огоҳлантириш тизими билан жиҳозланган бўлиши;
🔸 ёруғлик (табиий ёки сунъий) билан таъминланган бўлиши керак.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид