Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда жамоавий мурожаатлар учун «Mening fikrim» онлайн петиция майдони яратилади
Ўзбекистонда 2018 йилда «Mening fikrim» махсус веб-портали орқали Олий Мажлис палаталарига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига электрон жамоавий мурожаат қилиш тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда.
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгилаб қўйилган.
Келишув асосида Олий Мажлис палаталари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази масъуллигида 2018 йилнинг 20 апрелигача амалга оширилиши мўлжалланаётган ушбу тартиб учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг 2,0 миллиард сўм маблағи сарфланиши кўзда тутилган.
Тадбир юзасидан белгиланган муддатгача норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Бунда, интернет тармоғида аҳоли долзарб деб ҳисоблаган ташаббусларни билдириш мумкин бўлган махсус майдонни ташкил этиш ҳамда тегишли ташаббусни муайян миқдордаги фуқаролар қўллаб-қувватлаганда уни Олий Мажлис палаталари ва халқ депутатлари Кенгашлари томонидан кўриб чиқиш мажбурийлиги назарда тутилади.
Мавзуга оид
23:05 / 13.02.2025
Данияда Калифорнияни сотиб олиш тўғрисидаги петиция 200 мингдан зиёд имзо тўплади
18:51 / 13.08.2024
Қозоғистонда онлайн кредитни тақиқлаш бўйича петиция эълон қилинди
21:05 / 03.10.2023
Қозоғистон ҳукуматига 50 мингдан ортиқ овоз тўплаган петицияларни кўриб чиқиш мажбурияти юкланди
10:20 / 13.02.2023