Жамият | 11:32 / 02.12.2025
4030
1 дақиқада ўқилади

2 декабрдан янгиланган Кичик ҳалқа автомобил йўли фойдаланишга топширилади

Пойтахтда Кичик ҳалқа автомобил йўлини янгилаш лойиҳаси доирасида 15,7 км икки томонлама йўл тўлиқ таъмирланиб, дренаж тизими янгиланди ва йўл бўйлаб янги бордюрлар ўрнатилди. Янгиланган йўл 2 декабрдан фойдаланишга топширилди.

Фото: Видеодан кадр

Маълумотларга кўра, лойиҳанинг энг муҳим қисми сифатида 15,7 км масофадаги икки томонлама Кичик ҳалқа автомобил йўли тўлиқ таъмирдан чиқарилди.

Асосий ишлар доирасида:

  • йўлга юқори сифатли ва мустаҳкам ПШМА асфалт қатлами ётқизилди — 15,7 км;
  • 18 750 метр масофада дренаж тизими тўлиқ янгиланди;
  • йўл бўйлаб 39 045 метр янги бордюрлар ўрнатилди.

Ҳозирда Учтепа туманидаги бир томонлама йўлнинг 2,5 км (умумий 5 км) қисмида таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Янгиланган асосий участка эса 2 декабрдан фойдаланишга топширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид