Тошкент шаҳар ҳокимлигига кўра, янги йўл ўтказгич Кичик ҳалқа йўли устидан ўтади ва ушбу ҳудудда автомашиналар ҳаракатини янада енгиллаштириш, тирбандликларни камайтириш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга хизмат қилади.

Лойиҳа доирасида йўл инфратузилмаси замонавий талаблар асосида қурилиши, пиёдалар ҳаракати учун қулай шарт-шароитлар яратилиши, шунингдек, ёнгирдaн ҳимоя ва ёритиш тизимлари ўрнатилиши кўзда тутилган.

Қурилиш ишларини China Construction Fifth Engineering Division Corp., Ltd. компанияси амалга оширади. Лойиҳани тўлиқ якунлаш 2026 йил декабр ойига мўлжалланган.

Мазкур йўл ўтказгич фойдаланишга топширилгандан сўнг Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчалари орқали ҳаракат янада тезлашади, Кичик ҳалқа йўлида транспорт оқими самарали тарзда тақсимланади.