Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Пойтахтбанк» Жаҳонгир Ортиқхўжаев эгалик қиладиган компанияга 20 миллиард сўм кредит берганини инкор этди
«Пойтахтбанк» акциядорлик жамияти томонидан «J-United Group» масъулияти чекланган жамиятига банк кредити ажратилгани инкор этилди. Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев эгалик қиладиган мазкур компания банкдан 20 миллиард сўм кредит олгани ҳақида маълумот пайдо бўлганди.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев / Фото: KUN.UZ
«Пойтахтбанк» АЖ бошқарув раиси Мажид Тоҳиров имзоси билан тасдиқланган банк баёнотида «J-United Group»га кредит берилгани ҳақидаги хабар инкор этилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Корпоратив ягона ахборот порталида «Пойтахтбанк»нинг «J-United Group» МЧЖ айланма маблағ ресурсларини тўлдириш мақсадида компанияга 20 миллиард сўм кредит ажратгани ҳақида хабар жойлаштирилганди. Ушбу хабар ижтимоий тармоқ ва ОАВда эълон қилингандан сўнг, банк вакиллари расмий баёнот билан чиқди.
«МЧЖ бугунги кунга қадар «Пойтахтбанк»да ҳисобрақам очмаган ва ушбу ташкилот банк мижози ҳисобланмайди. Расман маълум қиламизки, «Пойтахтбанк» АЖ томонидан «J-United Group» МЧЖга кредит ажратилганлиги ҳақидаги маълумот ҳақиқатга мувофиқ эмас. Ушбу маълумот техник хатолик сабаб openinfo.uz тизимига нотўғри киритилган», — дейилади баёнот матнида.
Маълумот учун, «J-United Group» МЧЖнинг ягона таъсисчиси ва устав фондидаги 100 фоиз улуш Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли. «Пойтахтбанк» АЖ эса Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йилдаги буйруғи билан ўз иш фаолиятини бошлаган. Банк устав капитали Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан шакллантирилган.
18 ноябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Корпоратив ягона ахборот порталида эълон қилинган ушбу маълумотга олиб кирувчи сайт ҳаволаси ишламаяпти.
Адлия вазирлигида 2012 йил 31 июлда 2383-сон билан рўйхатдан ўтган Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига мувофиқ, қимматли қоғозлар эмитентлари маълумотни Корпоратив ахборот ягона порталида (www.openinfo.uz) жойлаштириш орқали ошкор қилишади. Порталга жойлаштирилган муҳим фактлар, чораклик ва йиллик ҳисоботлар порталда сақланиб қолинади, ўчирилмайди ва таҳрирланмаслиги белгиланган.
Мавзуга оид
16:40 / 12.11.2025
Собиқ “Тоштурма” ҳудуди тадбиркорга бериб юборилгани маълум бўлди. У ер хиёбон бўлиши керак эди
17:42 / 04.12.2024
«Пахтакор» бюджети 100 миллиарддан ошади». Ортиқхўжаев қониқарсиз натижа, янги мураббий, Черан ва режалар ҳақида
12:00 / 04.12.2024
«Пахтакор» португалиялик янги бош мураббийини таништирди
20:36 / 02.03.2024