Ҳиндистонда пўртана оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида кузатилган пўртана оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда.
Хабарга кўра, Ҳиндистон шимолий қисмида момақалдироқлар яқин кунлар ичида ҳам давом этади. Хусусан, одамларнинг ҳалок бўлишига дарахтлар, томлар қулаши ва яшин уриши сабаб бўлган.
ОАВ маълумотига кўра, Амети ҳамда Рай-Барели шаҳарларида 11 киши ҳалок бўлган ва 16 инсон жароҳат олган. Султонпур шаҳрида беш киши қурбон бўлган бўлса, штат марказий қисмида жойлашган Ситапур ва Бахрайч шаҳарларида яна икки киши ҳаётдан кўз юмди.
Бундан ташқари, Уттар-Прадеш шарқида яшин уриши туфайли 10 киши, жумладан беш аёл ва икки бола ҳалок бўлди.
Телеканалнинг таъкидлашича, штатда кучли ёмғирлар экстремал жазирама иссиқ об-ҳаво шароитида кузатилмоқда. Камида икки инсон қуёш уриши туфайли вафот этди.
Мавзуга оид
16:43 / 17.11.2024
Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024
Ҳиндистон халқаро аэропортида ҳавонинг ифлосланиши туфайли 200 дан ортиқ рейслар кечиктирилди
19:27 / 13.11.2024