Иқтисодиёт | 07:48 / 11.06.2022
23264
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳар куни 10 минг тонна ун биржа савдоларига қўйилмоқда

Ҳар куни 10 минг тонна ун маҳсулоти биржа савдоларига қўйилмоқда. Бу ҳақда АОКАда Ҳисоб палатаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, «Ўздонмаҳсулот» АК, «Республика товар хомашё биржаси» мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Билдирилишича, Монополияга қарши курашиш қўмитаси маҳаллий уннинг вақтинчалик тартиб асосида сотилишини доимий мониторинг қилмоқда. 

Фото: АОКА

Хусусан, 60 дан зиёд ҳолатда хато-камчиликларга йўл қўйилган — маҳаллий унни аҳолига вақтида ёки умуман етказиб бермаслик, имтиёзли нархларда харид қилиб, нархларни кескин ошириб сотиш каби ҳолатлар аниқланган. Қўмита томонидан кўрилган чоралар натижасида 60 дан зиёд корхона дислокациядан, яъни бозордан чиқарилган.

Очиқ биржа савдоларига чиқариладиган ун маҳсулотлари 22 минг тоннага кўпайиб, 192 минг тоннага етди. Ҳар куни 10 минг тонна ун маҳсулоти биржа савдоларига қўйилмоқда.

1-10 июнь ҳолатига кўра, ўртача нарх маҳсулотнинг 1 тоннаси учун 4 миллион 585 минг сўмни ташкил этди. Бошланғич нархга нисбатан ўсиш 8 фоиз атрофида қайд этилди. Иштирокчилар сони 2822 нафардан 3742 нафарга кўпайган.

Мавзуга оид