Товар-хомашё биржалари учун янги талаблар белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Биржа савдоларига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ҳамда соҳада рақамлаштириш жараёнларини изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2024 йил 1 ноябрдан бошлаб қуйидаги талаблар бажарилган тақдирда, товар-хомашё биржалари фаолиятини лицензиялашга йўл қўйилади:
- мулк ҳуқуқи асосида лицензияланган электрон биржа савдолари тизимининг мавжудлиги;
- умумий ҳисобда хотираси камида 100 ТВ бўлган сервер ускуналари ҳамда алоҳида маълумотларни қайта ишлаш марказига эга бўлиш;
- электрон биржа савдолари тизимининг узлуксиз ҳамда ташқи аралашувлардан ҳимояланган ҳолда фаолият кўрсатиши;
- тегишли хизмат кўрсатувчи тижорат банки ахборот тизими билан интеграциялашган савдо операциялари бўйича маблағлар кирим ва чиқим амалиётларини инсон омилисиз амалга оширувчи дастурий таъминотнинг мавжудлиги.
2024 йил 1 ноябрдан товар-хомашё биржалари устав капиталининг энг кам миқдори 100 млрд сўм ҳамда 2025 йил 1 июлдан бошлаб 200 млрд сўм этиб белгиланмоқда. Бунда, устав капитали фақат маблағлар кўринишида шакллантирилади, 2024 йил якуни ва келгусида ҳар йил якуни бўйича уларнинг молиявий фаолияти юзасидан катта тўртлик (Big four) аудиторлик ташкилотларидан бири томонидан мустақил аудитдан ўтказилиши керак.
Мавзуга оид
07:35 / 16.12.2024
Биржага чиқарилаётган бензин ҳажми тўрт баробар оширилди
16:39 / 15.12.2024
АИ-80 бензинни сотувга чиқармасдан, ўзида сақлаб турган «заправка»ларга чора кўрилди
09:35 / 10.12.2024
Биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми икки баробар оширилади
01:16 / 20.11.2024