Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабларга ота-оналардан ундириладиган айрим тўловларни эркин тасарруф этиш имконияти берилди
Фото: KUN.UZ
Умумий ўрта таълим муассасаларига узайтирилган кун гуруҳларидаги болалар таъминоти учун ота-оналардан ундириладиган тўловларни эркин тасарруф этиш имконияти берилди.
2016 йил 3 августда Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг 24-бандига кўра, тарбиячиларнинг меҳнати ҳамда меҳнат таътили ҳақини тўлашдан кейин бўшаб қолган маблағлар уларни моддий рағбатлантириш харажатларига йўналтирилар эди.
Натижада, мактаблар бир неча йиллар давомида ушбу ҳисоб варағидаги йиғилиб бўш турган маблағлари мавжуд бўлган тақдирда ҳам уларни мактабнинг моддий-техника базасини яхшилаш (қурилиш-таъмирлаш, жиҳозлаш, ўқувчилар учун сунъий қопламали футбол майдонларни яратиш ва х.к.)га сарф-харажат қилолмас эди, дейилади ХТВ маълумотида.
Адлия вазирлиги 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қарорини рўйхатдан ўтказди.
Эндиликда, мактаблардаги узайтирилган кун гуруҳлари хизматларидан тушган маблағларни нафақат тарбиячиларнинг меҳнати ва меҳнат таътили ҳақини тўлашга ҳамда рағбатлантиришга, шунингдек кузатув кенгашининг розилиги билан қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа харажатлар учун ҳам эркин йўналтирилиши мумкин бўлади.
Ҳужжатга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида тўлов ҳар бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони асосида базавий ҳисоблаш миқдори ўзгарган ҳолларда базавий ҳисоблаш миқдори ўзгарган санадан бошлаб тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Тўловдан озод қилинадиган кам таъминланган оилалар фарзандларининг рўйхати оиланинг мулкий аҳволи тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотномага ва умумий ўрта таълим муассасаси кузатув кенгашининг хулосасига асосан шакллантирилади.
Мавзуга оид
15:26 / 18.12.2025
Аккредитация тўловлари қайтарилмайди: таълим ташкилотлари учун янги қоидалар
20:15 / 16.12.2025
2,5 млндан 1 млрд сўмгача – 100 дан ортиқ олимпиадачи ўқувчилар пул мукофоти билан тақдирланди
18:42 / 15.12.2025
«Менинг мактабим» доирасида лойиҳа киритиш босқичи бошланди
20:58 / 13.12.2025