Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Менинг мактабим» доирасида лойиҳа киритиш босқичи бошланди
15–24 декабр кунлари 5-синфдан 11-синфгача бўлган ҳар бир ўқувчи ўзи таълим олаётган умумтаълим мактабига доир лойиҳаларни илгари суриши ҳамда ушбу лойиҳаларга овоз бериши мумкин.
15 декабрдан 2025/2026-ўқув йили доирасида «Менинг мактабим» лойиҳасининг 2-босқичи бошланди, деб хабар берди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.
Қайд қилинишича, 15–24 декабр кунлари лойиҳалар шакллантирилади.
Ўқувчилар «Очиқ бюджет» портали орқали қуйидаги усуллардан фойдаланган ҳолда ўз лойиҳаларини илгари суриши мумкин:
- автоматик тарзда — лойиҳа намуналари орасидан ўзига ёққан лойиҳани танлаш орқали;
- мустақил равишда — тақдим этилган лойиҳа намуналари орасида мавжуд бўлмаган лойиҳаларни янгидан шакллантириш орқали.
«Менинг мактабим» лойиҳасида 5-синфдан 11-синфгача бўлган ҳар бир ўқувчи ўзи таълим олаётган умумтаълим мактабига доир лойиҳаларни илгари суриши ҳамда ушбу лойиҳаларга овоз бериши мумкин.
Таъкидланишича, 25 декабрдан 10 январгача лойиҳалар саралаб олинади. 11–20 январ кунлари овоз бериш жараёни ўтказилади.
Мавзуга оид
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026