Le Figaro: Ўзбекистон эскича иқтисодий моделдан чиқиш учун қатъий ислоҳотларни амалга оширмоқда

Франциядаги Le Figaro газетасида чоп этилган «2020 йилда инқирозни четлаб ўтган мамлакатлар» сарлавҳали мақоласида Ўзбекистон коронавирус пандемияси туфайли 2020 йилда иқтисодий инқирозни енгиб ўтган дунёдаги кам сонли давлатлардан бири сифатида эътироф этилган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси Kun.uz’га хабар берди.
Мақолада қайд этилишича, Жаҳон банки дунёда ялпи ички маҳсулот ҳажми 4 фоизга камайганини маълум қилган. Ўтган йили пандемия туфайли юзага келган ушбу мисли кўрилмаган инқироздан дунёдаги саноқли давлатларгина қутулиб қолиб, 2020 йилда иқтисодий ўсишга эришди.
Шунингдек, Le Figaro мухбири Армел Бохинёст Марказий Осиёнинг учта давлати, хусусан, Ўзбекистон 2020 йилда ижобий иқтисодий фаоллик намойиш этганини таъкидлади.
«Раҳбарият томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида мамлакатда иқтисодий инқирознинг олди олинди ҳамда ижтимоий эҳтиёжлар ва соғлиқни сақлаш билан боғлиқ харажатлар кўпайтирилди. Шунингдек, ХВЖ маълумотларига кўра, кичик ва ўрта корхоналарга COVID-19 билан курашиш учун катта ёрдам кўрсатилди.
Табиий ресурсларга бой ва юқори сайёҳлик салоҳиятига эга бўлган ушбу давлат раҳбари бир неча йилдан буён мамлакатда 2016 йилга қадар ҳукмронлик қилган қаттиқ бошқарувга асосланган иқтисодий моделдан чиқариш учун қатъий иқтисодий ислоҳотларни амалга оширмоқда», дейилади мақолада.
- Маълумот учун, Le Figaro – 1826 йил Францияда ташкил этилган оммабоп газета ҳисобланиб, рақамли маълумотлар тарқатишда етакчи ўринда туради. Газетанинг янгиликлар сайтига бир ойда қарийб 23,5 миллион киши ташриф буюради ҳамда газетанинг ўзи 329 минг нусхада чоп этилади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Ҳаракатим кўп, шунинг учун соғломман” – 75 ёшли боғбон ая
Жамият | 11:00
-
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
Иқтисодиёт | 10:11
-
Муроджон Аҳмадалиев мутлақ жаҳон чемпионига қарши жанг қилади
Спорт | 09:25
-
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
Жаҳон | 23:59 / 03.05.2025
Мавзуга оид

08:49 / 03.04.2025
«Янги пандемия дунёда ҳатто эртагаёқ бошланиши мумкин» — ЖССТ бош директори

10:41 / 13.03.2025
Германия разведкаси: COVID-19 пандемияси Хитойдаги сизиб чиқиш сабабли юзага келган

15:37 / 21.02.2025
Хитойда кўршапалаклар орасида янги коронавирус аниқланди

19:01 / 20.02.2025